
“Интер” ва МЮдан таклиф олган футболчи бошқа клубни танлади
Англия ва Италия грандлари нишонида турган “Брешия” ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини “Милан”да давом эттиришни маъқул кўрди.
Миланликлар бу футболчини 10 миллион евро эвазига бир йил ижарада ўйнади ва кейинги йили яна 20 миллион евро тўлаб, трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олади.
Сандро Тонали ўтган мавсумда А Серияда 35 та ўйинда иштирок этди. Аввалроқ, футболчининг ўзи бир неча йил давомида А Серияда ўйнаш истагини билдириб, хориждан бўлаётган таклифларни қабул қилмаслигини ошкор қилган эди.
Фикрлар