"Интер" Лаутарони сотади!

  • 10 декабрь, 2020, 18:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Интер" раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинесни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб юборишга тайёр.

Tecno

Goal.com нашри тарқатган хабарга қараганда, “нерадзуррилар” еврокубоклардан чиқиб кетгач, шундай қарорга келди. "Интер" Лаутарони 100 миллион еврога баҳоламоқда. Унга "Манчестер Сити" ва "Барселона" клубларидан жиддий қизиқиш бор.

Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!