"Интер" Коларовни барибир сақлаб қололмади

  • 17 ноябрь, 2020, 16:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Интер" ҳимоячиси Александр Коларов коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, сербиялик футболчида касаллик аломатларсиз кечмоқда. У ҳозир карантинга олинган.

Айтиш лозимки, “нерадзуррилар” раҳбарияти Коларовни жароҳат олмаслиги учун ҳатто Сербия терма жамоаси йиғинига ҳам қўйиб юбормаган эди.

35 ёшли футболчи жорий мавсум 6 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!