Илдар Маматказин: "Турон" ёш бўлишига қарамай, бизга қийинчилик туғдирди"

  • 24 ноябрь, 2023, 11:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси сафарда “Турон” майдонида 1:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб ўз ишқибозларига қувонч улашганидан хабарингиз бор.

Tecno

Мазкур баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган тажрибали ҳимоячи, жамоа сардори Илдар Маматказин “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало, қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Учрашув борасида нималарни айта оласиз?

- Катта раҳмат! Учрашувга келадиган бўлсак, биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, барча эътиборимиз фақат ғалабага қаратилганди. “Турон”ни яхши ўрганиб чиқдик ва ниятимизга эришдик!

- Ўйинда жамоангизнинг иккинчи голини урдингиз ва бу мавсумдаги иккинчи голингизга айланди. Учрашувда аслида гол уриш режангизда бормиди?

- Ҳар бир учрашувда гол уриб, жамоага ёрдам бериш режамда бор. Бу учрашувда омадимиз келди ва ғалаба қозондик. Албатта, мухлисларимизни хурсанд қилганимиздан ўзимиз ҳам хурсандмиз.

- Нима деб ўйлайсиз, рақиб сиз кутгандек қаршилик кўрсатдими ёки...

- Ўйин осон бўлгани йўқ. “Турон” ёш бўлишига қарамай, бизга қийинчилик туғдирди. Улар охиригача курашди. Мухлисларимиз узоқ йўл босиб бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун уларга жамоамиз номидан раҳмат айтмоқчиман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!