
Икки легионеримиз тўп тепадиган "Рубин" РПЛга қайтди!
Россия Биринчи лигасида ҳаракат қилувчи Қозоннинг "Рубин" клуби бир мавсумлик танаффусдан сўнг Россия премьер-лигасига қайтди. Жамоа кеча МФЛ 32-турида "Балтика"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Чемпионат тугашига 2 тур қолганида, қозонликлар 65 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда. 2-ўриндаги "Балтика" ҳисобида 64 очко мавжуд. Учинчи поғонадан ўрин эгаллаган "Алания" ҳисобида ҳозирча 56 очко бор.
"Рубин" ўтган мавсум Леонид Слуцкий қўл остида 15-ўринни эгаллаб, РПЛдан тушиб кетганди. Рашид Раҳимов бошчилигида клуб яна юқори дивизонга қайтишни уддалади.
Маълумот ўрнида, "Рубин" таркибида икки ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов тўп тепади.
Фикрлар