
Икки ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг Ўзбекистон Суперлигаси 13-тур учрашувларига бағишланган йиғилиш баённомасига биноан икки нафар ҳакам четлатилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бухоро" – "AГМК" учрашувида ишлаган Вадим Aгишевнинг ҳаракатлари бошқарма томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Бир неча вазиятларда Aгишев жиддий ҳатога йўл қўйгани ва ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборгани аниқланди. Шу сабабли, унга Суперлига ўйинларидан четлатилиш интизомий жазоси белгиланди.
Шунингдек, "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" ўйини бош ҳаками Виктор Серазетдиновнинг ишида ҳам жиддий камчиликлар аниқланди. Унинг ўйин давомида йўл қўйган ҳатолари бевосита натижага таъсир қилди. Серазетдиновга нисбатан Суперлигадан четлатилиш ва қуйи лигага тушириб юбориш интизомий жазоси тайинланди.
Фикрлар