Игуаинга 5 та давлатдан таклифлар бор

  • 03 Sep 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" форварди Гонсало Игуаинга турли мамлакатлардан таклифлар бўлмоқда.

Tecno

Goal.com тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли аргентиналик футболчига 5 та давлат жамоаларидан таклиф бор. Булар Англия, Испания, Франция, Хитой ва АҚШ.

Игуаин “Юве” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 149 та ўйинда майдонга тушди ва 66 та гол ҳамда 16 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг агенти айни дамда туринликлар билан шартномани бекор қилиш устида иш олиб бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!