Ҳозир Италияда ундан зўри йўқ

  • 26 март, 2022, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Сассуоло” ҳужумчиси Доменико Берарди ёзда кучлироқ жамоага ўтиши мумкин. 27 ёшли ўйинчининг хизматларига “Наполи” қизиқиш билдиряпти, деб хабар бермоқда Calciomercato.com нашри.

Неаполликлар Берардини жамоа етакчиси Лоренцо Инсиньега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Берарди А Сериянинг энг фойдали ўйинчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда 27 та учрашувда 14 та гол ва 11 та ассист қайд этди. Бу энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Берардининг “Сассуоло” билан амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади. Тажрибали ҳужумчини харид қилмоқчи бўлган клублар 35 миллион евро миқдорида харажат қилишига тўғри келади.

Берарди Италия терма жамоасидаги фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.  У ўтган йили ёзда Роберто Манчини қўл остида Европа чемпионати ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!