Асосий мазмунга ўтиш

Ҳамюртимиз билан жанг қилган IBF чемпиони MVP лигаси билан шартнома имзолади

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Элиф Нур Турҳан промоушенга бу йил қўшилган энг сўнгги жангчига айланди

Аёллар боксида юқори даражада ҳаракат қилиб келаётган, енгил вазнда амалдаги IBF чемпиони Элиф Нур Турҳан (14-0, 8 КО) MVP лигаси билан шартнома имзолади. 

"Умид қиламанки, Matchroom Boxing ва MVP ўртасидаги ҳамкорлик туфайли, аёллар бокси тез орада яна-да ривожланади. Мен ушбу ажойиб келишувнинг бир қисми бўлганимдан жуда хурсандман",  - деди туркиялик.

Маълумот учун, Элиф Турҳан ҳаваскор боксда ҳамюртимиз Дилфуза Бековага қарши жанг ўтказган ва унда вакиламиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонганди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ