Ҳаммаси ҳал бўлди. Варан МЮ да ўйнайди

  • 27 июль, 2021, 12:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради.

Tecno

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, МЮ 28 ёшли франциялик футболчи учун “қироллик клуби”га бонуслар билан бирга 48 миллион евро тўлайди. Вараннинг ўзи билан эса 2025 йилга қадар шартнома имзолайди. Ушбу келишув томонлар розилиги билан яна икки мавсумга узайтирилиши мумкин.

Варан бугун куннинг биринчи ярмида “қизил иблислар” сафида тиббий кўрикдан ўтади.

Рафаэль Вараннинг янги жамоасидаги йиллик маоши 12 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!