
Гвардиоланинг фикрича, ҳозирча "Сити" таркиби буюк жамоа бўла олмайди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ҳозирги таркиби буюк жамоа бўла оладими" деган саволга жавоб берди.
- Йўқ, бу ортиқча. "Сентурионлар" мавсуми (2017/2018-йилги мавсум номи, унда "Манчестер Сити" 100 очко жамғариб, АПЛ ғолиби бўлган), требл мавсуми ёки кетма-кет тўртта АПЛ ғолиби бўлган жамоа билан. Биз ҳозирги таркиб билан уларга ютқазамиз.
Юқорида эслаб ўтилган мавсумларда барчаси мувоффақият билан тугашини билмас эди. Ўшанда баъзи вазиятларни деб барчаси расво бўлаётгандек туюлган эди.
Ҳеч нарса эскилигича қолмайди. Аммо ҳозирги жамоада менга ёқадиган нарсалар бор. Балки икки ойдан кейин қаттиқ ноҳақ бўлганимни айтарман! Балки..." - деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra.
Фикрлар