Гвардиола "Ювентус"нинг таклифини 3 марта рад этди, Сарри эса рози бўлди

  • 26 май, 2019, 11:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри яна Италияга қайтиши мумкин.

Tecno

Италиялик журналист Танкреди Палмерининг хабар беришича 60 ёшли мутахассис “Ювентус” билан келишувга эришган. Таъкидлаш керакки, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола туринликларнинг таклифини 3 марта рад этгач, улар айнан Сарри номзодига тўхталишган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус”нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри бугун бўлиб ўтадиган “Сампдория”га қарши ўйиндан сўнг жамоани тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!