Гвардиола "Тоттенхэм"га Савиони сотишга рухсат бермаган экан

CHERY AUTO

Бразилиялик вингер Савионинг "Манчестер Сити"дан Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига ўтиши нега амалга ошмагани маълум бўлди. 

Tecno

"El Nacional"нинг хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола шахсан спорт директори Уго Вианага мурожаат қилиб, футболчи бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмасликни сўраган.

Футболчига "Тоттенхэм"дан ташқари "Барселона" ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ, бу мавсумда 21 ёшли ҳужумчи ҳали майдонга тушмади.

Савионинг амалдаги шартномаси "шаҳарликлар" билан 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!