Гвардиола рақибдан ўйинчи олмоқчи

  • 13 Dec 14:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” мутасаддилари “Арсенал”нинг чап қанот ҳимоячиси Нуну Таварешни қўлга киритишни мўлжаллаяпти.

Tecno

Португалиялик футболчи “канонирлар” сафига ёзда “Бенфика”дан 8,5 миллион фунт эвазига ўтганди.

Нуну қисқа фурсат ичида Микель Артета жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. У ички рақобатда Киран Тирнини ортда қолдирди.

Истеъдодли ҳимоячининг ўйини бошқа жамоалар скаутлари эътиборини торта бошлади. Хусусан, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳам 21 ёшли Нуну Таварешга эътибор қаратди. Уларнинг режаси бўйича Тавареш қамоққа олинган Бенжамин Мендининг ўрнини эгаллаши керак.

“Шаҳарликлар” бу трансферни ёзда амалга оширмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!