Гвардиола ким билан хайрлашиши аниқ бўлди

  • 13 октябрь, 07:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хосеп Гвардиола жамоасида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган таянч ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипс қишки трансферлар ойнаси очилиши билан бошқа клубга ўтиши кутилмоқда.

Tecno

Жароҳатини даволатиб, тикланиш жараёнини ўтаётган 29 ёшли футболчи асосий таркибга кириши учун “Олтин тўп” соҳиби Родри ва январда келган Нико Гонсалес билан рақобатлашишига тўғри келади. Гвардиола кўпроқ испан футболчиларига ишонч билдиряпти.

Кэлвин Филлипс эса, “Эвертон”га ўтиши мумкин. Бу клуб англиялик ярим ҳимоясига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида  Football Insider нашри хабар тарқатди.

“Эвертон” Кэлвинни мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи. “Манчестер Сити” раҳбарияти ярим ҳимоячи Гвардиола ишончини қозона олмагани учун уни қўйиб юборишга тайёр.

Кэлвин Филлипснинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача давом этади. Transfermarkt портали экспертлари тажрибали ярим ҳимоячини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!