Гвардиола энг “ишкал” футболчисидан воз кечди

CHERY AUTO

Мавсумни совринсиз якунлаган “Манчестер Сити” таркибни қайта шакллантириш сиёсатини давом эттириш жараёнида айрим машҳур юлдузлар билан хайрлашишдан чўчимаяпти.

Хосеп Гвардиола жамоага қимматга олиб келинган Жек Грилиш билан ёзги трансферлар даврида хайрлашишга тайёр.

Chronicle Live нашрининг ёзишича, манчестерликлар ярим ҳимоячига нарх белгилади. Клуб Грилиш учун 40 миллион фунт тиккан клуб билан музокара бошлайди.

Таъкидлаш жоизки, Жек Грилиш “Астон Вилла”да ўйнаб юрган кезлари Англиянинг энг кучли ярим ҳимоячиси даражасига кўтарилган. Шунинг учун ҳам “шаҳарликлар” бу ўйинчини Премьер-лигада рекорд нарх – 117,5 миллион еврога харид қилган эди.

Бироқ Грилиш 2021 йили Манчестерга кўчиб ўтганидан бери юқори спорт формасига кўтарила олмаяпти. Экспертлар Жекни ичкиликка ружу қўйганликда айблаб келади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Грилишга “Ньюкасл” харидор. Бироқ “қарғалар” Грилишни олиши учун футболчи маоши пасайишига розилик бериши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!