
Гвардиола бир ўйинчидан қутила олмаяпти
“Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат олинган ўйинчилардан Жек Грилиш ёзги трансферлар ойнаси очилганидан бери ўзига янги жамоа қидирмоқда.
Хосеп Гвардиола англиялик юлдуз тезроқ иш топиши учун уни АҚШда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жалб қилмади. Шунга қарамай, Жек янги жамоа топа олгани йўқ.
ESPN журналистларининг аниқлашича, Грилиш яна “Манчестер Сити”да машғулот бошлади. Шу билан бирга ўзига мос жамоа қидиришни давом эттиради.
Ҳозир тажрибали ўйинчига “Эвертон” ва “Вест Хэм” қизиқиш билдирмоқда. “Шаҳарликлар” аслида уни сотиб юборишни истаётган бўлса-да, вазиятдан келиб чиқиб, ижара вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини билдирда.
2021 йилдан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилаётган Грилиш ўтган мавсумда 32 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига учта гол ва бешта ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар