"Гуанжоу Эвергранд" Каннаварони истеъфога чиқарди

  • 29 октября, 2019, 11:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро "Гуанчжоу Эвергранд" клуби бош мураббийлигидан озод этилди.

Tecno

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра Хитой клуби ҳозирча бу ҳақда расман эълон қилгани йўқ, аммо айни дамда клубни Чжэн Чжи вақтинча бош мураббий сифатида бошқармоқда.

Таъкидлаш керакки, "Гуанчжоу Эвергранд" Хитой Суперлигаси пешқадами ҳисобланади. Аммо, ушбу жамоа охирги 9 та ўйиндан бор йўғи 1 тасида ғалаба қозонди холос.

Маълумот учун, Каннаваро "Гуанчжоу Эвергранд"ни 2017 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию