Асосий мазмунга ўтиш

"Grand Swiss 2025" халқаро турнирига старт берилди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат мусобақаси бошланди

Бугун Самарқанд шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат мусобақаси бошланди.

Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Турнирда жаҳон рейтингида юқори кўрсаткичларга эга бўлган 39 та мамлакатдан 172 нафар шахматчи иштирок этмоқда.

Маълумот учун, мусобақа 15 сентябрга қадар давом этади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ