Гаттузо янги мавсумда "Наполи"ни бошқармаслиги мумкин

  • 22 декабрь, 2020, 17:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Наполи" раҳбарияти ҳамон бош мураббий Женнаро Гаттузо билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, неаполликлар 42 ёшли мутахассис билан шартнома бандлари бўйича бир тўхтамга кела олмаяпти. Гаттузонинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у янги мавсумда жамоани бошқармаслиги мумкин.

Гаттузо "Наполи"ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум Италия кубогини қўлга киритди. У бундан аввал "Сьон", "Палермо", ОФИ, "Пиза" ва "Милан" клубларида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!