"FUJAIRAH GLOBAL Chess Championship". Ўзбекистонлик шахматчилар қандай натижалар қайд этмоқда?

CHERY AUTO

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида шахмат бўйича "1-FUJAIRAH GLOBAL Chess Championship" турнири бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Турнирнинг соврин жамғармаси 125 минг долларни ташкил қилади ва унда иштирокчилар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашмоқда.

"Superstars (Суперюлдузлар)" гуруҳида 50 нафар иштирокчи бўлса, "Masters"да 150 нафар, "Open"да эса нақд 400 та шахматчилар қатнашмоқда. Унда ҳам бир неча ўзбекистонлик шахматчилар ҳам қатнашмоқда.

"Masters" гуруҳида  қатнашаётган Шермуҳаммадов Самандар илк турда ҳиндистонлик Жинан Жомонга қарши мағлубият, иккинчи турда польшалик  Сливишка Алисжа билан дуранг, учинчи турда Гаяфоруиар Амир устидан ғалаба, тўртинчи турда Давитян Артурга мағлуб бўлди. У бугун эронлик Алинасаб Мобина билан ўйнайди.

"Open" гуруҳида Абдулазизов Асилбек қуйидаги натижаларни қайд этди:

Элаҳи Саиф Анварга қарши ғалаба;

Султон Иброҳимга қарши мағлубият;

Белоусов Викторга қарши ғалаба;

Вуэлбан Виргилиога қарши мағлубият;

Ёш вакилимиз бугун оқ доналарда ҳиндистонлик Нишита Картҳик билан ўйнайди.

 

"Open" гуруҳида Абдулазизов Асадбек қуйидаги натижаларни қайд этди:

Виван Ранага қарши мағлубият;

Думанкий Алфарабига қарши ғалаба;

Аҳмед Бадарга қарши дуранг;

Ал Ҳинай Қусайга қарши ғалаба;

Асадбек бугун Сулейманова Авага қарши баҳс олиб боради.

 

 

 

"Open" гуруҳида Абдурасулов Музаффаржоннинг ҳозирга қардар натижалари:

Зауйнбай Алимзханга қарши мағлубият;

Аҳмед ал-Кабига қарши ғалаба;

Алҳассади Юсуфга қарши ммағлубият;

Балуши Марияга қарши ғалаба;

Бугун эса ҳиндистонлик Кригна Бомни билан баҳс уни кутиб турибди.


"Open" гуруҳида Абдулазизова Асмирахон ҳам қатнашмоқда. 

Саван Эманга қарши мағлубият;

Заед Мазрауига қарши ғалаба;

Ҳакобян Алленга қарши мағлубият;

Шарвеш Тирумаямаларянга қарши ғалаба;

Асмирахон бугун оқ доналарда ҳиндистонлик Даҳвид Сибид билан курашади. 

"Open" гуруҳида бир неча марта ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган юлдузимиз Абдулазизова Асминахон ҳам қатнашмоқда. Унинг натижалари бу сафар кутилганидек кечмаяпти. У ҳозирча атиги бир ғалабани қўлга киритди. 

Гонасалес Карлота билан ғалаба;

Шанматҳи Срее, Зайнаб Дарвиш, Ҳандҳали Мазинга қарши эса мағлубиятлар. У бугун маҳаллий Аммар Абдулла билан курашга киради. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 1-сентябрга қадар давом этади. Аслида бу турнирда +умоюн Бегмуротов, Афруза Ҳамдамова, Акобирхон Сайдалиев, Акрамов Ҳасан ва Ҳусанлар ҳам қатнашиши кутилган эди. Вакилларимиз яқинда Колумбиядаги 16 ёшгача бўлганлар ўратсидаги Олимпиададан қайтишди ва Самарқанддаги турнирга тайёргарликни бошлади. Барча иштирокчиларимизга омад тилаймиз!

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!