Факт! Яна бешта ўйин ва "Байер" мавсумни мағлубиятсиз тугатади

BEPUL PROPAN

Бундеслига 32-туридан ўрин олган "Айнтрахт" - "Байер" баҳси бўлиб ўтди ва унда леверкузенликлар 5:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Муддатидан аввал Германия чемпионига айланган "Байер" бундан ташқари, яна бир қойилмақом статистика қайд этмоқда. Аниқроғи, Хаби Алонсо шогирдлари жорий мавсум барча (Бундеслига, Европа лигаси, Германия кубоги) турнирларда ҳали бирорта ҳам учрашувда мағлуб бўлмаган. 

Яна бешта учрашувда (Бундеслига доирасида 2та, Германия кубоги финали ва Европа лигаси ярим финал жавоб учрашуви ҳамда ҳал қилувчи ўйин) мағлуб бўлмаган тақдирда, жамоа мавсумни мағлубиятсиз тугатади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!