Европа лигаси финал жуфтлиги билан танишинг!

  • 10 May 02:11
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа лигасининг финал босқичига ҳам етиб келдик. Ярим финалда "Рома" - "Байер" ва "Аталанта" - "Марсель" жамоалари ўзаро куч синашишди. 

Tecno

Алонсо шогирдлари дастлабки ўйинда ҳотиржамлик билан римликларни таслим қилишди. Аммо жавоб беллашувида "Рома" Паредеснинг иккита голи билан "Байер"ни мағлуб қилиш учун илк қадамни ташлаганди, лекин сўнгги дақиқаларда немислар иккита гол билан жавоб қайтаришди. 

"Аталанта" эса "Марсель"ни мусобақадан чиқариб юборди. Биринчи ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан бўлса, Италияда меҳмонлар дарвозаси томон 3 та гол урилди ва Гасперини шогирдлари финалга чиқди. 

"Байер" - "Аталанта"

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс 23 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади. 

Comments

You must be logged in to commet!