
Европа лигаси. Бугун "Рома" испан клубига қарши баҳс олиб боради
Бугун Европа лигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган "Рома" ўз ўйинини ўтказади.
Римликларга 3-турда Испаниянинг "Реал Бетис" жамоаси рақиблик қилади. Учрашув 00:00 да старт олади.
Маълумот ўрнида, 2 турдан сўнг "Бетис" 6 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. "Рома" ҳисобида эса 3 очко бўлиб, "бўрилар" 3-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар