Асосий мазмунга ўтиш

Евгений Попихин "Ҳумо"нинг муваффақиятсизликларига қандай изоҳ берди?

Shahzod
Изоҳлар: 0

"Ҳумо" бош мурабийи Евгений Попихин "Югра"дан (1:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Аввало рақибни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ҳеч қачон бу ҳақда гапирмаганман. Одамнинг юзига зарба беришди ва унинг учта жойига чок тикилди. Аммо бунинг учун рақибга бир дақиқа ҳам жарима берилмади.

- Жамоангиз майдонда 5, рақиб 4 киши бўлиб ҳаракатланганда нега дарвозабонни алмаштирмадингиз? Сиз шунчаки тайм-аут олиб, сўнг алмаштиришни амалга оширдингиз.

- Айта оламанки, бу мураббийлик инстинкти. Сиз қаерда алмаштириш қилиш керак ёки қаерда қилмаслик керак эканлигини сезасиз. Биз тўғри қилдик ва гол урдик. Бу қарорим тўғри эканлигини англатади.

- Бугун Игорь Мережко таркибда кўринмади. Бу унинг ўтган учрашувдаги хатолари туфайлими? Ўтган галги матбуот анжуманида клуб раҳарияти билан учрашишингиз ва жамоани кучайтириш борасида гаплашишингиз борасида айтган эдингиз. Хўш, суҳбат бўлдими?

- Биринчидан, Мережконинг йўқлиги унинг қилган хатоси туфайли эмас, танасининг пастки қисмидан олган жароҳати боис содир бўлди. Иккинчи саволга келадиган бўлсак, ҳа, раҳбарият билан учрашув бўлиб ўтди. Мен таркибни кучайтириш керак эканлигини айтдим. 

Таркибни кучайтириш лозим. Бугун Артём Воронин сафдан чиқди ва бизда 3 та бешлик қолди холос. Смирнов ҳам жароҳати боис жамоамизга ёрдам бера олмайди. Кадрлар масаласида муаммолар бор. Раҳбарият мени эшитди. Муҳими, йўқ дейишмади ва бу нарса менга анчагина далда бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ