Эртага Жаҳон чемпионатида яна икки нафар ҳамюртимиз чиқиш қилади
Эртага Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги беллашувлари ташкил этилади.
Кун давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки вакили — Омонжон Отажонов (-58 кг) ва Севинч Ҳайитова (-62 кг) даянгга кўтарилади.
Эркаклар, -58 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Омонжон Отажонов (Ўзбекистон) - Тристан Скутару (Руминия);
Аёллар, -62 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Севинч Ҳайитова (Ўзбекистон) - Пам Нгок Чам (Ветнам).
Беллашувлар Тошкент вақти билан 6:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.



Фикрлар