Эрик тег Хаг МЮ ўйинчиларига ёқмаган қарор чиқарди

  • 12 май, 2022, 17:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб оладиган Эрик тен Хаг жамоа келаси мавсумга пухта тайёргарлик кўриши учун футболчиларнинг ёзги таътилини икки ҳафтага қисқартирди, - деб хабар бермоқда Mirror нашри.

Хабарларга қараганда, нидерландиялик мутахассис  ўйинчилар мураббийлар штаби қўллайдиган янги ўйин услубларига кўникиши ва мослашиши учун кўпроқ машғулот ўтказиши керак, деб ҳисобламоқда.

“Манчестер Юнайтед” футболчилари янги мавсумга ҳозирликни 4 июлдан бошлаши режалаштирилган эди. Энди улар клуб қароргоҳида 20 июнь куни жам бўлади.

Эрик тен Хагнинг ўзи Нидерландия чемпионати якунланиши билан янги иш жойига етиб боришини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!