
"Энергетик-БГУ" аутсайдерга имкониятни бой берди
Ҳозиргина Беларусь Олий лигаси 23-туридан ўрин олган қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. Унда ҳамюрларимиз Шаҳбоз Умаров ҳамда Ҳумоюнмирзо Иминов фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" жамоаси ўз майдонида "Слуцк"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Иминов учрашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида захирага олинди. У бунга қадар 25-дақиқада огоҳлантириш олган эди. Умаров эса 90 дақиқа тўп тепди.
Бугунги мағлубиятдан сўнг "талабалар" ҳисобидаги очколар сони 35 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар