Эндрик кетиш олдидан “Реал”га шарт қўйди

  • 27 октябрь, 10:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг юлдузли таркибига сиғмай қолган бразилиялик ҳужумчи Эндрик Мадридни тарк этишга кўнди. Бироқ 19 ёшли футболчи кетиши олдидан “Қироллик клуби” раҳбарияти ўзига яраша талаб ҳам қўйди.

Tecno

Эндрик ўз истеъдодини рўёбга чиқара оладиган клубга ўтишни истаяпти. Унинг ижараси бўйича ишлаётган мутасаддилари ҳужумчига асосан “топ-5” лигаларидан жамоа топиши талаб этилмоқда.  

Агар бунинг имкони бўлмаса, Эндрик бошқа лигаларда мунтазам чемпионлик учун курашадиган ва Европа кубокларда қатнашиб келадиган, масалан, “Бенфика”, “Порту” ёки “Спортинг” каби ёш ўйинчиларнинг янги қирраларини оча оладиган жамоалардан иш топишни сўраган.  

Эндрикнинг асл мақсади келаси йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Ёш ҳужумчи “Реал” захирасида ўтириб, Карло Анчелоттидан Бразилия терма жамоасига таклиф олмаслиги кундек равшан.

2024 йилнинг ёзида “Реал”га олиб келинган ёш ҳужумчини мадридликларнинг аввалги бош мураббийи Карло Анчелотти 37 та учрашувда майдонга туширган эди. Бироқ жамоа бошқаруви Хаби Алонсога ўтгач, Эндрик ҳали бирор маротаба учрашувларга жалб қилингани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!