“Эл-класико”да кейин Винисиус ва Алонсонинг муносабати жиддий ёмонлашди
“Реал” ва “Барселона” ўртасидаги “эл-класико”да мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг қилиғи жамоа бош мураббийи Хаби Алонсога оғир ботгани маълум бўлди.
Гап шундаки, Алонсо бразилиялик футболчини 72-дақиқада захирага олади. Бу Винисиусга ёқмади. Ҳужумчи майдондан чиқишда бош мураббийга эътироз билдирди, норозилигини кўрсатиш учун унга қўл бермади, захира ўриндиғига бормасдан ичкарига кириб кетди.
AS ва ESPN каби нуфузли манбаларнинг хабарига кўра, бу воқеадан кейин бош мураббий ва ҳужумчи ўртасидаги муносабат янада таранглашди.
Энди Винисиус Жуниор бу вазиятни жамоадошлари билан муҳокама қилиб олмоқчи. Кейин уни Хаби Алонсо билан яккама-якка суҳбат кутиб турибди.
Яна бир неча манбалар 24 ёшли бразилиялик футболчи захирага олинган пайтда Хаби Алонсога жамоадан кетишини уқтиргани ҳақида ёзмоқда.



Фикрлар