ЕЧЛ. "Тоттенхэм"дан драматик камбэк, "Айнтрахт" ҳам плей-оффда ўйнайди

CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "Марсель" - "Тоттенхэм" баҳси якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Лондонликлар сафида Лангле ва Хейбьерг гол муаллифига айланди. Мезбонларнинг ягона голи Мбемба ҳисобига ёзиб қўйилди.

Tecno

Шунингдек, гуруҳдаги иккинчи баҳсда "Спортинг" ўз майдонида "Айнтрахт"ни қабул қилди ҳамда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Франкфуртликларнинг икки голи Камада ва Коло-Муани ҳисобига ёзиб қўйилди. Мезбонларнинг битта голи Лоренсо номига қайд этилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!