
ЕЧЛ. Чиройли голлар киритилган баҳсда "Реал Мадрид" ғалаба қозонди
УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк беллашувида Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" ҳамшаҳари ҳисобланмиш "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур беллашувнинг дастлабки дақиқаларида Вальвердернинг чиройли пасидан Родриго ҳисобни очди. 32-дақиқада эса аргентиналик ҳужумчи Альварес супер зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Браим Диас "қироллик клуби"ни олдинга олиб чиқди.
Маълумот ўрнида, жавоб беллашуви 12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади.
- Europe - Champions League
- Round of 16

Real Madrid
- Rodrygo 4'
- Brahim Díaz 55'

Atlético Madrid
- Julián Álvarez 32'
Comments