Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо терма жамоамиз Ар-Риёдга жўнаб кетди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Хабар берганимиздек, 7-21 ноябрь кунлари Ислом Бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтади.

Хабар берганимиздек, 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом Бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтади.

Копмлекс мусобақа дастуридан дзюдо баҳслари ҳам ўрин олган бўлиб, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоамиз Саудия Арабистонига йўл олди. Дзюдо баҳслари 8-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, уч йил аввал Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом Бирдамлиги ўйинларида дзюдочиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза, жами 13 та медал билан дунёнинг 56 иштирокчи давлати орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган эди. Бу билан дзюдо терма жамоамиз Ўзбекистон спорт делегациясининг якунда иккинчи ўринни банд этишига катта хисса қўшганди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ