Дзюдо. Конья татамиларидаги "ўзбекча дерби"да Келдиёрова ғалаба қозонди (видео)

  • 15 август, 2022, 16:47
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Дзюдо
BEPUL PROPAN

Туркиянинг Конья шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Бугундан дзюдо баҳсларига старт берилди. Қизиқарлиси, -52 вазн тоифасидаги аёллар беллашувининг ярим финалида икки спортчимиз ўзаро тўқнаш келди.

"Ўзбекча дерби"да Диёра Келдиёрова Сита Кадамбаевани мағлуб этди ва финалга йўл олди. Сита энди бронза медали учун татамига чиқади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!