
Доннарумма "Милан"дан кетадими?
"Милан" ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзда "россонерилар" таркибини тарк этиши мумкин.
Calcio Mercato нашри хабарига кўра, миланликлар футболчининг кетишига тайёргарлик кўриш мақсадида, унга ўринбосар топиб улгуришди. Манбага кўра, "Милан" Доннарумма кетадиган бўлса, "Торино" дарвозабони Сальваторе Сиригу трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда италиялик футболчи "россонерилар" сафида А Серияда 22 та ўйинда 30 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар