Ди Мария Венесуэла ҳамда Марокашга қарши ўйинларда иштирок этмайди

  • 21 март, 2019, 09:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

ПСЖ клуби вингери Анхель Ди Мария жароҳати сабаб Аргентина терма жамоаси сафида Венесуэла (22 март) ҳамда Марокашга (26 март) қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳамда Венесуэла учрашуви эртага Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Маълумот учун, Ди Мария жорий мавсум 25та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!