Де Хеа "Манчестер Юнайтед"да қолмоқчи

BEPUL PROPAN

Испаниялик дарвозабон Давид де Хеа “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиш ниятида эмас. "The Telegraph" нашри хабарига кўра, дарвозабон мураббийлар штаби ва раҳбарият билан суҳбатлашган ва унда у "Олд Траффорд"да қолиш истагини билдирган.

Манбанинг қайд этишича, Де Хеа ҳатто “қизил иблислар”нинг захира дарвозабони ролига ҳам тайёр. Испаниялик посбонни клубдаги маоши қониқтирмоқда, шунингдек, у жамоа ва шаҳарга қаттиқ боғланган.

Давид 2011 йилнинг июлидан бери "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома июнь ойи охирида тугайди.

Де Хеа ўтган мавсум премьер-лигада 38 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!