Даврон Файзиев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси илк турда йўл қўйган камчилик ҳақида гапирди

CHERY AUTO

Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги илк турида Туркманистон билан куч синашди. Оғир кечган баҳсда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучди. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўйин борасида фикр билдирди. 

Tecno

- Меҳнатли ғалаба. Ўзбекистон U-23 Осиё кубогини Туркманистон билан ўйиндаги ғалаба билан бошлади. Гол пенальтидан урилди. Аслида ўйиндан урилиши учун вазиятлар етарли бўлди. Ҳужумларга нуқта қўйишда камчиликлар кузатилди. Йигитларнинг голларга бўлган чанқоғи босилмади ва сақланиб қолди. Анча меҳнат билан олинган 3 очко бўлди. Эрон ва Қатар 1:1 ўйнади. Натижада Ўзбекистон гуруҳ пешқадамига айланди. Кейинги учрашув 4 июнь куни 20:00 да Қатарга қарши бўлади. Уёғига қўшавериш, босавериш керак, - деди Даврон Файзиев.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Ашуров Бахтийор
03/06/2022 14:50
Билимдон!