Чемпионга “Рома” ҳужумчиси керак

  • 30 май, 2022, 09:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италия чемпионати ғолиби “Милан” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтиришга қарор қилди. Миланликлар биринчи навбатда А Серияда ўйнаш тажрибасига эга истеъдодли ижрочиларни олиб келишни режалаштирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрнинг хабар беришича, “россонерилар” “Торино” сафида ўзини кўрсатган ва чемпионатнинг энг яхши ҳимоячиларидан бўлган Глейсон Бремер ва “Рома”нинг универсал ҳужумчиси Николо Дзаньолони нишонга олди.

Бремернинг трансфери миланликлар учун 40-50 миллион евро атрофида тушади. Бу ўйинчига Англия томонлардан ҳам таклифлар етарли.

Николо Дзаньолони олиш бироз қийинроқ. Чунки Рим клуби унга янги битим таклиф қилмоқда. “Ювентус” ҳам Дзаньолони қўлга киритиш учун яхшигина харажат қилишга тайёр. 22 ёшли ўйинчи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!