"Челси" яна бир маротаба уриниб кўрмоқчи

CHERY AUTO

"Челси" раҳбарияти ва қанот ярим ҳимоячиси Виллиан шартномани узайтириш эттириш бўйича музокараларни бошлаб юборишди.

Tecno

Goal.com нашрига кўра, лондонликлар ўз қарашларидан воз кечишмоқчи эмас, шунинг учун клуб 31 ёшли футболчига икки мавсумдан кўп бўлмаган шартнома таклиф қилмоқчи.

Жорий мавсум якунида эркин агент мақомини оладиган Виллианнинг ўзи ҳам "Челси" билан келишувни узайтиришга қарши эмас, бироқ хавбек клуб билан камида уч йиллик шартнома имзолашни хоҳламоқда.

Виллиан "Челси" сафида 2013-йилдан буён тўп суриб келмоқда. Бу вақт мобайнида хавбек 333 та ўйинда майдонга тушиб, 62 гол ва 60 та голли пас берди.

Comments

You must be logged in to commet!