"Челси" футболчиси ва бош мураббийи чемпионликдан сўнг ўз фикрларини билдирди

CHERY AUTO

Конференциялар лигаси финалида “Челси” ва “Бетис” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Якунда эса “Аристократлар” 1:4 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди. Ушбу чемпионликдан сўнг жамоа бош мураббийи Энзо Мареска ва клуб етакчиси Палмер ўз фикрларини билдирди.

Tecno

Энзо Мареска: 
“Биринчи бўлимда бироз суст ўйнадик, “Ноттингем Форест”дан кейинги қувонч ўйинимизга салбий таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимда жамоа яхши жавоб берди ва биз жуда бахтиёрмиз. Дам олиш вақти биздан кам бўлса-да, жамоа кучли ирода намойиш этди. Рис Жеймсни ҳар доим асосий таркибда бошлашини хоҳлайман, лекин уни эҳтиёт қиляпман. Мало Густо ёш, хато қилгани учун муаммо йўқ — у ўсишда давом этади. Бу ғалаба клуб ва мухлислар учун катта аҳамиятга эга. Клуб катта маблағ сарфлади ва бу янги босқич бошланиши бўлиши мумкин. Энди клуб билан бирга келаси мавсум учун режалар тузамиз.”

Палмер:
 “Финалда иккита голли узатма амалга ошириб, жамоамнинг ғалабасига катта ҳисса қўшдим. Бу мен учун унутисиз лаҳза бўлди.”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!