
"Челси" Бундеслиганинг ёш юлдузини яқин ҳафталар ичида ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Челси" Жейми Гиттенсни июнь ойининг ярмигача ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
"The Telegraph" нашрининг хабарига кўра, лондонликлар "Боруссия" билан ёш ярим ҳимоячи трансфери юзасидан музокара олиб бормоқда. Клублар 15 июндан АҚШда бошланадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл олишидан аввал келишувни якунлашни истамоқда. Айни ўйинчига "Челси" январдаёқ қизиқиш билдирган.
Англиялик вингер аввал "аристократлар" академиясида тарбияланган, аммо профессионал фаолиятини Германияда бошлашга қарор қилган. Унинг трансфери тахминан 50 миллион фунтга тушиши кутилмоқда. Футболчининг шартномасида айнан шу миқдорда тўлов белгилаб қўйилган.
"Челси" бу трансферга тўлиқ эътибор қаратган, чунки ҳозирда клубда ижарада тўп сураётган Жейдон Санчонинг келажаги ноаниқ. АПЛда кучли 14ликка кирилгани учун лондонликлар уни 20–25 миллион фунтга сотиб олишлари шарт ёки 5 миллион фунт жарима тўлашлари керак бўлади.
Фикрлар