“Бухоро” клуби “Қўқон-1912”га қарши ўйинларда натижа ва тўплар фарқи бўйича устунликка эга. Мезбонлар бугун орадаги фарқни қисқартира олишадими?

  • 28 февраль, 2020, 14:40
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Суперлига 1-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви ўтказилади. Мазкур баҳс олдидан "Қўқон-1912" клуби бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Tecno

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 28 марта тўқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг 10 тасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. “Бухоро” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи: 53-38, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўйинларда бухороликлар 48 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 37 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
14.04.2019. Қўқон 1912 – Бухоро - 1:3 (0:2)
22.05.2018. Қўқон 1912 – Бухоро - 1:2 (1:2)
26.05.2017. Қўқон 1912 – Бухоро - 2:1 (2:0)
09.04.2016. Қўқон 1912 – Бухоро - 0:1 (0:0)
02.05.2015. Қўқон 1912 – Бухоро - 2:1 (0:0)

“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви бугун Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 15:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!