Бутунжахон шахмат олимпиадаси бошланди! Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби билан танишинг

CHERY AUTO

Бугун шахмат олимпиадаси бошланади! Ўзбекистон мазкур мусобақада амалдаги чемпион сифатида қатнашади

Tecno

11 сентябрдан 22 сентябрга қадар Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Жорий йилда эркаклар дастурида 193 та, аёллар ўртасида эса 181 та жамоа иштироки кутилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар терма жамоаси: 

Нодирбек Абдусатторов
Жавоҳир Синдаров
Нодирбек Якуббоев
Шамсиддин Воҳидов
Жаҳонгир Ваҳидов


Қизлар терма жамоаси:

Афруза Ҳамдамова
Нилуфар Якуббоева
Умида Омонова
Маржона Маликова
Нодира Нодиржонова

Йигитларимизга 1 турда Тринидад ва Тобаго терма жамоаси рақиб бўлса, қизларимиз Гаити билан куч синашади. Мусобақа швейцарча форматда жами 11 та турдан иборат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йил Ҳиндистонда бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпион бўлган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!