Бугун "Ҳумо" ОХЛ - "Буюк ипак йўли кубоги"даги дебют учрашувини ўтказади
Хабарингиз бор, жорий йилги мавсумдан Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Олий хоккей лигасида иштирок этади.
Евгений Попихин шогирдлари бугун ўзларининг мазкур мусобақадаги дастлабки ўйинларини ўтказишади. Уларга "Рязань" клуби рақиблик қилади. Бўлажак баҳс "Ҳумо-Арена" муз саройидасоат 19:30 да бўлиб ўтади. Ташкилотчилар мухлислар учун учрашув олдидан DJ Petishka ижод наъмуналаридан танишиш имкониятини яратишни ваъда қилишган.
Маълумот учун, "Рязань" Тошкентга келгунга қадар Москванинг "Звезда" (0:2) ва Новокузнецкнинг "Химик" (2:3, овертаймда) жамоаларига қарши баҳс олиб борди ва ҳар иккисида мағлубиятга учради.
"Ҳумо" эса мазкур беллашувдан сўнг 13 сентябрь куни "Барс" билан, орадан икки кун ўтиб эса "Торпедо-Горький" билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, тошкентликлар ўтган якшанба куни Амир Темур ҳиёбонида янги хоккейчиларнинг таништирув маросимини ўтказишган эди.
Изоҳлар (0)