Бу клублар Ўзбекистон чемпионати тарихида илк бор тўқнаш келмоқда!

CHERY AUTO

ФИФА кунлари ва юртимизда ўтган Ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги (U23) мусобақаси туфайли юзага келган 3 ҳафталик танаффус тугади. Эндиликда Суперлиганинг биринчи давра доирасидаги ўйинлари давом эттирилади.

Tecno

АГМК жамоаси 12-тур доирасида Тошкентда Суперлигага жорий мавсум чиққан "Олимпик" жамоаси билан баҳс юритади. "Олимпиячилар" Олмалиқ жамоаси учун Ўзбекистон чемпионатидаги янги рақиб ва жамоалар илк бор тўқнашишади.

Тошкентликлар Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси базаси сифатида ташкил этилган клуб бўлиб, унга Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе бошчилик қилмоқда. Бўлажак ўйин 22 июнь куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида соат 20:00да бўлиб ўтади.

Ўйинни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Норсафаров бошқарган ўйинларда АГМК 3 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. "Олимпик"ка қарши ўйин Норсафаров бошқарадиган 8-учрашувга айланади.

АГМК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!