Бу жамоада бахтсиз эдим...

  • 15 Aug 09:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзда “Манчестер Сити”дан “Арсенал”га кўзиб ўтган Габриэль Жезус “канонирлар” таркибида порлай бошлади.

Tecno

Бразилиялик ҳужумчи “Лестер”га қарши ўтказилган иккинчи тур учрашувида дубл қайд этди ва жамоадошларига иккита гол пас берди. Жезуснинг сермаҳсул ўйини туфайли лондонликлар “тулкилар”ни 4:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Жезус “Манчестер Сити”да бахтсиз бўлгани ва жамоасини алиштириб тўғри қилганини таъкидлади.

- Ҳозир жуда мамнунман. Биз кули рақибни енгдик. “Манчестер Сити”да бахтли эмасдим ва клуб ҳам буни тушунарди. Мен ўйнашни истайман холос, - деди Габриэль Жезус.

“Арсенал” истеъдодли ҳужумчини олиш учун “шаҳарликлар”га 52 миллион евро тўлади ва футболчи билан беш йиллик битим имзолади.

Comments

You must be logged in to commet!