Браим Диасга АПЛдан таклиф бор

  • 08 Oct 15:01
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" портали хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик вингерни Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Болғачилар" қишки трансферлар ойнасида футболчи учун таклиф билан чиқмоқчи.

"Transfermarkt" портали Браимнинг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Диас еттита ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!