Браим Диас Симеонега: Энди гапир!

CHERY AUTO

Браим Диас Чемпионлар лигаси доирасида "Атлетико" дарвозасига гол урганидан сўнг Диего Симеонега жавоб қайтарди. 

ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Реал" "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Браим 55-дақиқада ғалаба голини урди. 

Голни нишонлаш чоғида ярим ҳимоячи Симеонега қараб: "Энди гапир, энди гапир"! деб бақирди. 

Гап шундаки, душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида "матрасчилар" устози Браимнинг майдонга тушишига шубҳа қилганди. 

"Ўйлайманки, улар Беллингемнинг ўрнини Модрич ва Чуамени ёки Камавинга билан тўлдиради. Браимнинг майдонга тушиши эҳтимоли бор, лекин менинг ишончим комил эмас", - деган эди Симеоне. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Baxil Alihuja
05/03/2025 14:04
ёмон гап йукку?
ёш жужахуроз катталарни хурмат килишни билиши керак