"Боруссия Дортмунд" англиялик вингердан тезроқ қутулмоқчи

CHERY AUTO

"Боруссия Дортмунд" футболчиси Жэйми Гиттенс ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкин. Клуб молиявий босимни камайтириш ва маошларни қисқартиришни режалаштирмоқда. 20 ёшли инглиз қанот ҳужумчисига Англиянинг "Арсенал" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

"Goal" нашри маълумотларига кўра, "арилар" дастлаб Гиттенс учун 100 миллион евро атрофида нарх белгилаган эди. Бироқ, клубнинг Бундеслигадаги паст натижалари ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаслик хавфи сабабли, нарх 50–70 миллион еврогача туширилган эди.

"Челси" Гиттенсни ўз сафига қўшиш учун музокараларни бошлаган ва унинг йиллик маошини 3 миллиондан 6–7 миллион еврогача оширишни айтиб ўтган. "Тўпчилар" ҳам футболчини таркибда кўришни истамоқда ва бу борада "аристократлар" билан рақобатлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гиттенс "Дортмунд"да 2020 йилдан бери тўп тепмоқда.  Жорий мавсумда у 48 ўйинда майдонга тушиб 12 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

Одилов Миржалол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!